ФУТБОЛ БАЙРАМИ

Мустақиллигимизнинг қутлуғ 26 йиллиги шарафига туманимиздаги ҳарбий қисмда ташкил этилган мусобақа  футбол байрамига айланиб кетди.

Мини  футбол майдонидаги қизғин баҳсларда Кесканёр маҳалласи ёшлари ва ҳарбийлардан иборат  учта жамоа тўп сурди. Ҳарбийларнинг «Ёшлар иттифоқи» жамоаси (сардори Фурқат Юсупов) биринчи, маҳалла ёшларининг «Дўстлик» жамоаси иккинчи ўринларни қўлга киритишди. Сирожиддин Мирзаев «Энг яхши тўпурар», Санжар Файзуллаев «Энг яхши ҳужумчи», Кесканёр МФЙ раиси Юнусхон Дадахонов «Энг яхши ташкилотчи» деб топилдилар.

Шу куни 100 метр масофага югуриш бўйича ҳам мусобақа ташкил этилди. Унинг якунига кўра  ҳарбийлардан Ойбек Ҳамидов, Шерзод Хушбоқов, маҳалла ёшларидан Ҳусанбой Абдулазизов ғолиб бўлишди.

Ҳар икки мусобақа якунида туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулло Абдуллаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиев, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Дилмурод Қамбаровлар сўзга чиқиб, ғолиб ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширдилар.