ГЎЗАЛЛИК ЯРАТУВЧИЛАР
Туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари туманимизда ободонлаштириш ишларини намунали ташкил этиб, гуллар парваришига алоҳида эътибор қаратишмоқда.
-Бу йилги мавсумда иссиқхонамизда гул кўчатларини ўзимиз етиштириб, туман бўйича йигирма хилдан ортиқ гул экдик, -дейди туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Султонмаҳмуд Акралов. -Элликдан зиёд ходим гуллар парвариши билан шуғулланиб, туманимизни обод қилиш учун ҳиссасини қўшиб келяпти.
Ибодатхон Раҳмонова бошчилигидаги «Марказ-1» бригадаси ишчиларининг фидойи меҳнатлари алоҳида эътирофга лойиқ. Эрта баҳордан буён бригада ишчилари туман марказининг обод ва кўркам бўлишига эришишмоқда.
Суратда(чапдан): гулчи Соҳиба Мирзабоева, сувчи Абдували Отабоев, ишчилар Наима Жўраева, Гулсанам Тожибоевалар.

