ОСОЙИШТАЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИ

Халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда мард ва жасур ўғлонларимизнинг кўрсатаётган ғайрату шижоати таҳсинга лойиқ.

Мустақиллик байрами куни туманимиздаги ҳарбий қисмга туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, туман прокурори Жобирхон Азимов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Абдуғаффор Режаббоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиев, жамоат ташкилотлари вакиллари ташриф буюриб, аскарларни айём билан самимий табрикладилар. Улар мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш мақсадида миллий армиямизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самаралари хусусида фахр билан гапирдилар.

Ҳарбийларга байрам совғалари топширилди.