САЁҲАТ – ДИЛГА РОҲАТ

Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан туманимиз қишлоқ хўжалиги фахрийлари ва фаолларидан бир гуруҳи азим пойтахт Тошкент, қадимий ва навқирон Самарқанд, Бухоро, Навоий шаҳарлари бўйлаб саёҳатда бўлди.

-Фахрийлар, фаолларга кўрсати-лаётган эътибор янада шижоат билан ишга ундайди, -дейди Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси, гуруҳ раҳбари Тоҳиржон Исматиллаев. -11-14 сентябрь кун-лари қадимий шаҳарлар ва муқаддас зиёратгоҳларга уюштирилган саёҳат бизга яна куч, ғайрат бағишлади. Юртимизга тинчлик, фаровонлик, туманимиз қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларида юқори натижаларга эришилишини тилаб, дуолар қилдик.

Сафар таассуротлари ҳақида газетанинг келгуси сонида батафсилроқ тўхталамиз.