ТУМАНДА БИРИНЧИ

Набижон Абдуллаев СИУ ҳудудидаги  «Овчибулоқ зар чашмаси» фермер хўжалиги пахтакорлари  туманимизда биринчи бўлиб зафар қучдилар.

Эркинбой Турғунпўлатов раҳбарлигидаги фермер хўжалигининг лафзи ҳалоллари 16,4 гектар майдонга экилган «С-8286» навидан мўл ҳосил яратишди. Қабул масканига 48,7 тонна «оқ олтин» топширилди. Ҳосилнинг барчаси биринчи навга сотилди. Бу ютуқда механизатор Дилмурод Турғунпўлатов, сувчи Исроил Умаров, Орифжон Боймирзаев, оилавий пудратчилардан Халима Холмирзаева, Маъмура Абдуллаева, Моҳида Абдуллаева, Адашбой Тўхтабоев бошчилигидаги 101-отряд ҳамда Ўнҳаёт МФЙдан ҳашарга чиққан теримчиларнинг ҳиссаси катта.

Жамоа аҳдида устуворлари яна 5 тонна пахта топшириб, ҳосилдорликни 33 центнерга етказиш ҳаракатидалар.