УНУТИЛМАС КУН

Инсон ҳаётида унутилмас кунлар ва йиллар бўладики, бу такрорланмас дамларни ҳамиша соғинч ва қувонч билан эсланади. Яқинда 26-мактабни 1987 йилда тамомлаган 32 нафар қалдирғоч ҳам дийдорлашув тадбирида ёшлик даврларини эслаб, бир-бирларига самимий тилаклар билдиришди. Дастлаб синф раҳбари Носиржон Мамадалиев, синфдош дўстлардан Абдували Темиров, Икромжон Холбоев, Муқаддас Пўлатова, Ҳадиса Қамбаровалар хотирланди. Дастлабки сабоқ берган устоз Мавлудахон Қирғизованинг номи ҳурмат билан тилга олинди.

Собиқ синфдошлардан туман молия бўлими бюджет иқтисодчиси Раҳматилло Набиев, туман «Ягона дарча» маркази бўлим бошлиғи Дилбархон Мирзаева, ички ишлар фахрийси Соҳибжон Иномов, “Уйчи нефть базаси” унитар корхонаси ходими Содиқжон Жўраев, иқтисодчи Муқаддас Усмонова, тадбиркор Ўктамой Сиддиқовалар бугунги кунда ҳам фаолликлари билан алоҳида ажралиб туришади.

Дил изҳорлари, эзгу тилаклар қўшиқ ва рақсларга уланди. Ушбу кун собиқ синфдошлар учун яна бир унутилмас кунга айланди.