АЛЁРНИНГ ҲУШЁРЛИГИ
Халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, турмуш фаровонлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор вазифаларидан ҳисобланади. Айниқса, бугун яқин ва узоқ атрофимизда кузатилаётган турли қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, тўқнашувлар, низо-адоватлар кучайиб бораётган ғоят қалтис бир шароитда ушбу масала янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Бундан тўғри хулоса чиқариш, тинчликнинг нақадар улуғ неъмат эканлигини теран англаб, ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш, қўлга киритилаётган улкан ютуқ ҳамда муваффақиятларимизни қадрлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Яқинда Дўстлик МФЙда яшовчи Алёр Жўраев чорва ҳайвонларини боқиб юрган пайтда икки нотаниш кимса келиб, Қирғизистон Республикасининг чегараси қаердалигини сўраб, ундан ёрдам беришини илтимос қилган. Алёр эса чегара бузиш ноқонунийлигини тушунтиришига қарамай, йигитлар чегара томон йўл олишди. У бунга бефарқ бўлмай, чегара пости ходимларини чақириб, жиноятнинг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшди.
Алёрнинг ҳушёрлиги ва осойишталикни таъминлашга қўшган ҳиссаси учун туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулло Абдуллаев, ҳарбий қисм вакили Баҳромжон Каттабековлар миннатдорчилик билдириб, унга эсдалик совғаси топширдилар.
Аброр САБАРАЛИЕВ.

