ЖАМОАТЧИЛИК ШТАБИ – ҲАРАКАТДА

Туманимизда пахта йиғим-теримини юксак уюшқоқликда ва қисқа муддатларда ташкил этиш мақсадида жамоатчилик штаби фаолияти йўлга қўйилди. Бундан кўзланган мақсад етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишни ташкил қилиш, бу жараёнда қатнашувчи теримчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ҳамда отряд раҳбарларининг моддий манфаатдорлигини янада ошириш, уюшмаган аҳолини теримга жалб этишдир.

-Мавсумда фаол қатнашган «Энг кўп уюшмаган аҳолини жалб этган фаоллар гуруҳи», «Энг фаол маҳалла оқсоқоли», «Фидойи участка нозири», «Шартнома режасини ошириб бажарган отряд раҳбари», «Отряддаги энг илғор теримчи» каби номинациялар бўйича танловлар ўтказиб, ғолибларни рағбатлантириб боришни кўзда тутганмиз,- дейди туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиева.

«Уйчи обод замини» фермер хўжалигидаги теримда уюшмаган аҳоли вакиллари фаол қатнашмоқдалар. Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази (МАДОМ) қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари, Ровот МАДОМнинг Умиджон Каримов бошчилигидаги хонандалари навбати билан пахтакорларга маданий хизмат кўрсатишмоқда.