ИМКОНИЯТЛАР КЕНГАЯДИ

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқлари халқаро ҳамжамият томонидан қизғин кутиб олинди. Айниқса, жорий йилда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар ҳақида тасаввурга эга бўлган бир қатор йирик компаниялар, АҚШлик ишбилармонлар Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқдалар.

Бундан ташқари, Юртбошимизнинг Қўшма Штатларда турли соҳаларда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мутахассислар билан учрашуви, самимий мулоқоти эсда қоларли бўлди. Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг АҚШга уюштирилган ташрифлари чоғида мамлакатимизнинг эртанги истиқболи учун муҳим масалалар ечимига йўл очилди.

Маҳмуджон АБДУРАҲИМОВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.