ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ КЕЛДИ
Ғайрат, Бўяғон, Олмурут, Иттифоқ маҳаллаларида яшовчи ўн олти мингдан зиёд аҳолининг қувончи чексиз. Боиси бу ҳудудга тоза ичимлик суви келди.

-Лойиҳа қиймати 3 млрд. 800 миллион сўм бўлган сув насос станциясининг қурилиши Швейцария агентлиги, аҳолининг маблағи ҳисобидан амалга оширилди, -дейди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Абдулаҳад Абдураҳмонов. -Лойиҳа доирасида салкам 79 километр масофага сув қувури ётқизилди. 5 та сув минораси, 3 та қудуқ қурилди. Бу эзгу иш бошида
фаоллардан Олимжон Имомов, Ҳамидулло Омонов, Олмурут МФЙ раиси Абдулбоқи Қаюмов, қишлоқни ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси кенгаши раиси Қодиржон Раҳимовлар, «Ғайрат оби ҳаёт ичимлик суви» ННТ раиси Абдулвоҳид Абдуллаевлар бўлишди.
Қурилиш ишларини Рустамжон Тўрақулов, Алишер Йўлдошевлар раҳбарлигидаги «Фар қуббо сув қурилиш», «Ал Зуҳриддин» хусусий корхоналари тез ва сифатли амалга оширдилар.
Муҳаммад АЛИ.

