Устозим
Меҳрингиз дарёдай тўлишиб оққан,
Сўзингиз барчага бирдайин ёққан,
Ўзингиз бизларга меҳр-ла боққан,
Эй, менинг устозим, менинг устозим.
Миллат фахри эрур сизни асрамоқ,
Жондек қадрламоқ қарзимиз ҳар чоғ.
Сизни унутганлар иймондан йироқ,
Эй, менинг устозим, менинг устозим.
Замира ФАХРИДДИНОВА,
8-мактабнинг 7-синф ўқувчиси.

