Ўзбекистоним

Сен туғилган гўшам, ота маконим,

Сен менинг гуллаган боғу бўстоним.

Мен учун ҳар недан азизсан ўзинг,

Сени не деб атай, Ўзбекистоним?

Дунёда тенги йўқ буюксан ўзинг,

Сенга фидо бўлса майлида жоним.

Муқаддас, ҳар дилда суюксан ўзинг,

Сени не деб атай, Ўзбекистоним?

Шоҳсанам АБДУҚОДИРОВА,

21-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.