Нозима қизимга

Билиб-билмай яшар одамлар,

Асли ғаниматдир бу дамлар,

Бу дунёни фоний дейдилар,

Ҳисобли ҳар босган қадамлар.

Насиҳатим ва айтар сўзим

Ҳаёт онанг эмасдир, қизим.

Кўп учрайди йўлларда йўлдош,

Очиқ кўнгил, баъзан бағритош,

Барчасига шукр қил, болам,

Дунё шудир, бўлмагай сирдош.

Худо берсин сабр ва тўзим,

Ҳаёт онанг эмасдир, қизим.

Номардларга эгмагин ҳеч бош,

Мардона бўл отсалар ҳам тош,

Қатъий бўлгин, қайтма фикрингдан,

Ҳам курашу, ҳам қилгин бардош.

Ўрнак бўлсин қолдирган изим,

Ҳаёт онанг эмасдир, қизим.

Одилжон МАМАТОВ.

Чортоқ тумани.