ҲАШАРЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари вакиллари туманимиз пахта далаларида бўлиб, теримда фаол қатнашаётган илғор ҳашарчиларга таҳририятнинг махсус совғаларини топширишди.
***
Ўқитувчи, шифокорлар, талаба-ёшларнинг ўз фаолияти билан тўлақонли шуғулланишларига имкон берган ҳолда пахта терими ҳашарига аҳолининг уюшмаган қатламини маҳалла фуқаролар йиғинлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашлари масъуллигида жалб этилаётгани, «Фидойи ёшлар отряди» тузилиб, теримга зўр берилаётгани қувонарлидир.
Мадина Каримова, Рустамжон Ориповлар бошчилигидаги «Фидойи ёшлар отряди» теримда фаол қатнашяпти. Қудратилло Охунов, Мубина Орипова, Ҳабиба Тўраева каби ёшлар вакиллари энг кўп пахта териб, барчага ибрат бўлишди. Ҳашарчилар ҳузурига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Илёс Раҳимов, туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиевлар ташриф буюриб, пешқадам ҳашарчиларга қимматбаҳо совғаларни тақдим этишди.

