ИЛҒОРЛАРГА ТЕНГЛАШИБ…

«Уйчи адир баҳори» фермер хўжалигининг пахта далалари ҳашарчилар билан гавжум, терим авж паллада. «От ўрнини той босар», -деганларидек хўжалик иш юритувчиси Улуғбек Мирзааҳмедов деҳқончилик сир-синоатларини отаси Ортиқбой акадан пухта ўзлаштиргани пайкалда етиштирилган мўл ҳосилдан ҳам кўриниб турибди. Қолаверса, бу ерда ҳашарчи-теримчиларга иззат-икром, ҳурмат-эътибор ўзгача.

Зафар маррасига яқин қолди. Бунда Янгиҳаёт МФЙ раиси Маҳмуджон Қорабоев бошчилигидаги отряд аъзолари, маҳалламизнинг пенсионерларидан Дилбархон Аҳмедова, Зарифахон Отавалиева, ёшлардан Саидахон Дадахонова, Дилдорахон Аҳмедова, Фотимахон Исомиддинова каби теримчилар кунига 100 кг.дан ошириб пахта териб, уйилган хирмонга катта ҳисса қўшмоқдалар. Қолган ҳашарчилар ҳам илғорларга тенглашиш учун астойдил тер тўкишяпти.

Маъсуда ЭШМАТОВА.

Янгиҳаёт маҳалласи.