МУРОЖААТГА ЖАВОБАН

Туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Абдуғани  Турдиевнинг туман аҳлига, пахта йиғим-теримидаги барча ҳашарчиларга Мурожаати қизғин ўқиб-ўрганилиб, ҳамюртларимиз томонидан унга амалий жавоб қайтарилмоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоятимиздаги вакили Абдулҳай Турсунов, тумандаги вакили Исроилхон Қирғизбоевлар қалб амри билан пахтакорларга яқин кўмакдош бўлаётган теримчи-ю ҳашарчиларни рағбатлантириб, уларга шижоат бағишлашмоқда.

-«Эргашбой ота» фермер хўжалигида бўлиб ўтган саховат тадбири ҳашарчиларни янада руҳлантирди, -дейди Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев. -Бош имом хатибларнинг бу ерга ташрифи, уларнинг даъваткор сўзлари,  эсдалик совғаларининг берилиши, жонлиқ сўйилиб, ҳар бир теримчига тарқатилиши унумдорликнинг янада ортишига хизмат қилса ажаб эмас. Шу куни Гумбаз, Ёркатай, Мирзаравот, Чўртук маҳаллаларидан ҳамда   4-Уйчи туманлараро газ таъминоти участкасидан чиқаётган ҳашарчиларнинг энг илғорлари рағбатлантирилди.