БИЗНИНГ РУҲШОНА

Руҳшона Муҳаммадолимова мактабимизнинг 8-«А» синфида ўқийди. У барча фанлардан “аъло” баҳоларга ўқиши билан биргаликда турли фан ҳамда «Ёш ижодкор», «Ёш математик», «Инглиз тили» тўгаракларида фаол қатнашиб келади. Шунингдек, «Ёш ижодкор» тўгарагининг фаол аъзоси сифатида «Жаҳолатга қарши маърифат», «Кумуш қиш», Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ҳамда «Инсон ўзинг», «Репетитор» газетаси ходимлари билан ташкил этилган учрашув ва тадбирларда фаол қатнашди. У спортнинг баскетбол йўналиши бўйича терма жамоа аъзоси сифатида туман ва вилоят мусобақаларида ҳам иштирок этмоқда.

Яқинда туманда Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар сараланди. Унда Руҳшона таълим йўналиши бўйича ғолибликка эришди. Руҳшонага танловнинг вилоят босқичида ҳам омад тилаймиз.

Халима ПЎЛАТОВА,

6-мактабнинг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси.