ИҚТИДОРИНИ НАМОЁН ЭТИБ…

6-мактабда иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни тарбиялаб боришга, истеъдодлари янада камол топишига алоҳида эътибор қаратилади. Технология фани ўқитувчиси Акрамжон Бозаров ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш билан бирга уларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириб боряпти. Ўқувчилардан Муҳаммадқодир Маматов «Болаларнинг техник ижодкорлиги» фестивалининг вилоят босқичида робототехника йўналиши бўйича иккинчи ўринни эгаллаб, вилоят «Баркамол авлод» болалар марказининг иккинчи даражали дипломи билан тақдирланди. Асадулло Абдуллаев шу фестивалнинг туман босқичида кемасозлик, Довудбек Турғунпўлатов электрон ўйинчоқлар йўналишлари бўйича биринчи ўринларни кўлга киритишди.