КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ БАҒИШЛАБ…

КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ БАҒИШЛАБ…

Миллий бойлигимиз бўлган «оқ олтин»нинг нест-нобуд қилмай йиғиштириб олинишида хотин-қизларнинг ўрни катта. Чаққонбилак опа-сингилларимиз бу йилги мавсумда ҳам фаоллик кўрсатишмоқда. Отряд раҳбарларидан Манзура Турдиқулова, Марҳабо Нуриддинова, Эътибор Шамсиддинова, Насиба Собирова, Гавҳарой Ҳакимова, Муборак Нишонова, Марғуба Отаева, Карима Аҳмедова, илғор теримчилардан Зулхумор Исматиллаева, Малика Шарипова, Зулфия Саидова, Марғуба Аҳмедова, Азиза Отабоева, маҳалла маслаҳатчиларидан Розияхон Абдуллаева, Рашида Мансурова, Матлуба Деҳқонова, Раъно Асранова, тарғиботчи отинойилардан Манзура Насруллаева, Муборак Сиддиқова, Маъсудахон Мамажонова кабилар энг олдинги сафда боришмоқда.

Ўтган куни туман маданият ва аҳоли дам олиш марказига теримда фаол қатнашаётган уч юздан ортиқ энг илғор теримчилар, ҳашарчилар вакиллари таклиф қилинди.

Тадбирда туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маърупова, вилоят ҳокимининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиевалар  иштирок этдилар. Улар хотин-қизларнинг фидойи меҳнатларини алоҳида эътироф этиб, фидойиларга эсдалик совғаларини топширишди.

Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари ҳамда таниқли хонандалар Ҳамиджон Маллабоев, Комилжон Неъматовлар ижросидаги қўшиқлар, сўз устаси Соҳибжон Мамасолиевнинг ичакузди ҳангомалари  барчага кўтаринки кайфият бағишлади.