МЕҲНАТНИНГ РОҲАТИ

«Қизилровот Ирригатор» СИУ ҳудудидаги «Ровот келажак толаси» фермер хўжалиги лафзи ҳалоллари маррага етиб келдилар.

19,9 гектар майдондаги «С-82 86» навидан 70,3 тонна «оқ олтин» тайёрлаган миришкорлар 36,3 центнердан ҳосил олишди. Ҳосилнинг 90 фоизи биринчи навга сотилди.

-Зафар марраси ўз-ўзидан эгаллангани йўқ, бунда Ҳожиобод МФЙдан чиққан ҳашарчилар ҳамда фидойи аъзоларимизнинг меҳнати мужассам, -дейди фермер Исмоил Нўъмонов. -Айниқса, пудратчилардан Фотима Қўчқорова, Рислиғой Мамадалиева, сувчи Илҳомжон Оқбоев, механизатор Исмоил Қурбоновлар жонкуярлик кўрсатдилар.

Фермер хўжалигида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимлиги вакили Абдимуталли Нишонов барчани қутлаб, илғорларга эсдалик совғалари топширди.

Аброр САБАРАЛИЕВ.