МУҲИМ САНАЛАРГА БАҒИШЛАНДИ
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан билим масканимизда бир қатор тадбирлар, кечалар ташкил этилди. Мактабимизнинг ёш, изланувчан она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Хуршида Абдуғаффорова томонидан ўтказилган «Тил – фикр либоси» деб номланган кеча унда иштирок этганларда катта таассурот қолдирди. Тадбирда 6-«А» синф ўқувчиларининг чиқишлари, саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.
Тил байрами китобхонлик кунларига уланиб кетди. Китобхонлар байрамига бағишлаб мактаб кутубхоначиси Мавжуда Умарова ташаббуси билан уюштирилган кечада ёш китобсеварлар бадиий чиқишлар қилишди, ўқиган янги китоблари ҳақида сўзлаб беришди. Маънавий-маърифий тадбир якунида Мавжуда Умарова энг кўп китоб мутолаа қилган ўқувчиларга янги бадиий адабиётлардан туҳфа этди.
Мунира РАҲИМОВА,
24-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.
Суратларда: тадбирлардан лавҳалар.

