Нон азиз
Бўш қоп тикка турмагай,
Хор қилма битта донни,
Ўпиб, доим кўзга сур,
Қадрин баланд тут нонни.
Нондан азиз дунёда,
Не неъмат бор айт, қани?
Ҳаёт кечириш учун,
Нон, сув бўлса бўлгани.
Бўш қоп ҳеч тик турмайди,
Хор тутма битта донни…
Муниса ҲАКИМОВА,
2-мактаб ўқувчиси.

