Оналар
Телевизорда кўрдим,
Йиғлаб турган болани.
Боласидан воз кечган,
Қаҳри қаттиқ онани.
Наҳот энди онасиз,
Яшар бола бечора.
Онасини соғинса,
Соғинчига не чора?!
Болангиздан воз кечиб
Кетманг азиз оналар.
Сиз агар заминдирсиз,
Фарзандингиз лолалар.
Онам бетоб бўлсалар,
Супураман уйларни
Ҳамда дамлаб бераман
Иссиққина чойларни.
Болангиздан кечсангиз
Бир куни дард қийнайди.
Ўша куни айтингчи
Сизга ким чой дамлайди?
Муниса ҲАКИМОВА,
2-мактаб ўқувчиси.

