Ёздим
Мен ҳали ниҳолман, дарахт бўламан,
Шеърим мевасига роса тўламан,
Ҳали мен қуёшдан кўпроқ куламан,
Мен ҳали ниҳолман, дарахт бўламан.
Ёздим, юртим учун қўшиқ куйладим,
Ёздим, Ватанимни шеър-ла сийладим,
Мен кимнинг авлоди, шуни ўйладим,
Мен ҳали ниҳолман, дарахт бўламан.
Ёздим, ўзбегимнинг анъанасини,
Дилларни яйратган тантанасини,
Унутиб ёмоннинг кўп таънасини,
Мен ҳали ниҳолман, дарахт бўламан.
Излаб мен ёмондан йироқроқ бир йўл,
Ёздим шеър, яхшига тутиб кўмак қўл,
Ёздим боғларимиз бўлмасин деб чўл,
Мен ҳали ниҳолман, дарахт бўламан.
Ёздим, ёзавердим, мадор қолмади,
Ёздим, ёзавердим, кўнгил толмади,
Ёздим, яна ёздим, эсда қолмади,
Мен ҳали ниҳолман, дарахт бўламан.
Мунаввар ЖАКБАРОВА,
11-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

