СУВ – ҲАЁТ МАНБАИ
Шифокорларнинг фикрига кўра, инсон умрини узайтиришга, асосан, яшаш муҳити экологияси: сув, ҳаво, озуқани асраб-авайлаш орқали эришиш мумкин. Сув ва озуқани инсон кунига 3 кг. атрофида истеъмол қилади. Инсон организмининг тахминан учдан икки қисмини сув ташкил қилади. Инсон организмида сув тез ажратиш орқали доимий тана ҳароратини сақлаб туриш, ҳаракатларни енгиллаштириш ва ишқаланишнинг олдини олиш учун бўғимларда ҳам сув бўлади. Сув организмдаги чиқиндиларни терлаш, нафас йўли орқали чиқариб юборади. Қайнатилмаган сувни истеъмол қилиш организмга микроблар ва хавфли касалликлар вируслари тушишига олиб келиши мумкин. Бунга диарея, гепатит, ичак гижжалари ва бошқалар мисол бўла олади.
Бир неча йиллардан бери қишлоғимиз аҳолиси ҳам тоза ичимлик сувидан фойдаланишда бир қатор муаммоларга дуч келмоқда эди. Яқинда ушбу муаммолар ҳал этилди. Бугунги кунда қишлоқ аҳолиси мутасадди раҳбарлардан мамнун.
Мактабимизда ҳам ушбу қувончли кунга бағишлаб «Сув – обҳаёт» ва «Бутунжаҳон қўл ювиш куни» муносабати билан «Саломатлик байрами» тадбири бўлиб ўтди. Кечада шахсий гигиена бўйича тиббиёт ходимлари томонидан ўқувчиларга тушунчалар берилди. «Микроблардан йироқмиз» саҳна кўриниши, «Табиатни асраймиз» мавзуси бўйича расмлар кўрик-танловида 3-«А», 4-«Б» ва 4-«Д» синф ўқувчилари фаол иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида «Қўл ювиш қоидасига амал қилинг» мавзуси бўйича ўқувчиларга маълумот берилди.
Заҳрохон ИБРОҲИМОВА,
22-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

