ҲАЛ ҚИЛУВЧИ ПАЛЛА
Дарҳақиқат, етиштирилган «оқ олтин»нинг бирор мисқолини ҳам нест-нобуд қилмай йиғиштириб олинишида хотин-қизларнинг ҳиссаси катта. Куни кеча туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган тадбирда пахта теримида фаол қатнашаётган теримчи, ҳашарчи, отряд раҳбарлари шарафланди. Уларнинг фидойи меҳнатлари эътироф этилиб, кейинги ҳал қилувчи кунларда ҳам жонбозлик кўрсатишларига ишонч билдирилди.
Тадбир якунида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров, туман ҳокими Абдуғани Турдиев илғор хотин-қизлар вакилларига эсдалик совғалари топширдилар.
Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги қўшиқлар, сўз устаси Искандар Ҳамроқуловнинг ичакузди ҳангомалари барчага хуш кайфият бағишлади.

