«МЕТОДИСТЛАР МАКТАБИ»
23-мактабда физика фанидан «Методистлар мактаби» ташкил этилган. Яқинда мазкур мактабда «Сифатли таълим – бош мезонимиз» мавзусида туман семинар-тренинги ўтказилди. Унда туман халқ таълими бўлимининг табиий фанлар методисти М.Матанова, методист ўқитувчи Ш.Абдулазизова «Методистлар мактаби» ташкил этилишидан кўзланган мақсад ва халқ таълими ходимларининг кўчма сайёр шаклдаги қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари ҳақида тушунча беришди. 36-мактабнинг физика фани ўқитувчиси, тренер Яйрахон Умрзоқова янги давлат таълим стандарти асосида дарс ишланманинг «Компетенцияга асосланган дарс мақсадларининг белгиланиши ҳақида», «Горизонтга қия отилган жисм учиш узоқлигининг отилиш бурчагига боғлиқлиги», «Ток манбалари», «Масалалар ечиш» (тўғри чизиқли текис ҳаракатга доир) мавзуларида тренинг ўтказди. Семинар сўнгида ўқитувчиларга компетенцияга асосланган дарс ишланмалар тайёрлаш, очиқ дарслар ташкил этиш, барча ўз портфолиосини яратиши топшириғи берилди.

