НУР ТАРАТИБ…

Туман ободонлаштириш бошқармасининг «Уйчи нур» ташқи ёритиш тармоқларига техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўлими туманимизнинг оқшом пайти чароғон ва турли безакли чироқлар билан файзли бўлишига ҳисса қўшиб келмоқда.

-Туман ҳокимлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан бўлимимизга кўрсатилаётган алоҳида эътибордан мамнунмиз, -дейди бўлим бошлиғи Абдураҳим Валиев. -Айниқса, раҳбаримиз Султонмаҳмуд Акралов куюнчак, ҳар бир муаммоимиз ечимини топишда амалий ёрдамларини аямайдилар. Жумладан, таъминот масаласи, ишчи-ходимларга махсус каска, кийим-бош, кохта (симёғочга чиқиш мосламаси) ажратилгани ишимизни янада енгиллаштириб, намунали хизмат кўрсатишимизда катта аҳамият касб этяпти. Шу кунларда Жийдакапа – Наманган автомагистраль йўлидаги 220 та, туман марказидаги 150 та ёриткичларни энергия тежовчи лампалар билан алмаштириб, тунги ёритиш тизимларини қишки мавсумга соз ҳолга келтиряпмиз.