САРҲИСОБ ЙИҒИЛИШИ

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Нуроний» жамғармаси туман васийлик кенгашининг кексаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида 2017 йилнинг ўтган давридаги амалга оширган ишлари бўйича сарҳисоб йиғилиши бўлди.

Уни Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев очди ва бошқариб борди. Дастлаб туман ҳокими, «Нуроний» жамғармаси туман васийлик кенгаши раиси Абдуғани Турдиевнинг ўтган даврдаги фаолият бўйича таҳлилли маърузаси тингланди.

Музокараларда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси ўринбосари Абдимуталли Нажмиддинов, Навоий МФЙ раиси Дилбархон Умрзоқова, меҳнат фахрийси Аҳмаджон Юсупов қатнашдилар.

Республика «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов фаоллар, фахрийлар олдида турган келгусидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Сарҳисоб йиғилиши якунида тегишли қарорлар қабул қилинди. Фаол нуронийларга эсдалик совғалари топширилди.