ТОМОРҚА ЭГАЛАРИГА КЎМАКДОШМИЗ

Туманимизда «ЎзЛиДеП бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош» лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мавжуд 75 та бошланғич партия ташкилотининг ҳар бирига бештадан оила бириктирилган.

Қуйи бўғин фаоллари ҳамда туман Кенгаши депутатлари оилалар вакиллари билан тадбиркорликни йўлга қўйиш, томорқадан унумли фойдаланиш, тижорат банклари кредитлари ва шу йўл билан даромадни кўпайтириш ҳақида суҳбатлар ўтказишмоқда. Жумладан, яқинда ЎзЛиДеП вилоят кенгашининг БПТлар билан ишлаш бўлими раҳбари Э.Аҳмедходжаев, туман Кенгаши депутати Ҳ.Анорбоев, туман кенгаши аппарат раҳбари Ш.Камоловлар Ботиржон Толиббоев хонадонида бўлишди. У ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилиб, 20 туп ҳосилдор лимон кўчати эккан. Кўчатларни парваришлаш ишлари яхши йўлга қўйилган. Бу юмушлар билан оиладаги икки киши банд.

Дилмурод Қирғизов хонадонидаги томорқасида помидор, пиёз, саримсоқпиёз, сабзи каби маҳсулотлар етиштирмоқда. Хонадон соҳибининг таъкидлашича, партия фаолларининг маслаҳати ва амалий кўмаги билан бошланган бу ишлар фарзандларида меҳнатсеварлик, ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Азамат ҚОЗОҚОВ,

ЎзЛиДеП туман кенгаши консультанти.