АМАЛИЙ НАТИЖА САРИ

Бугунги кунда халқ таълими тизимида ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг иқтидори ва қобилиятларини ривожлантириш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этишга, таълим сифатини оширишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур инновацияларнинг самара бериши ҳамда таълим-тарбия сифатини оширишга хизмат қилиши, энг аввало, уларнинг мазмун-моҳиятини жамоада ўрганиб, амалиётга самарали жорий этишни таъминлашга, соғлом ва ижодий муҳитни яратишга боғлиқ.

Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 10 августдаги 258-сонли, туман халқ таълими бўлимининг 2017 йил 16 августдаги 88/1-сонли буйруқларига асосан мактабимиз «Инновацион тажриба-синов мактаб» сифатида белгиланиши педагогик жамоа олдига катта масъулият юклади. Бундан руҳланган жамоамиз фан ва технологиялар ютуқлари, янгиликлари билан мунтазам танишиб, касбий ва педагогик маҳоратларини ошириб, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг инновацион методларидан фойдаланиш орқали ўқувчилар билим самарадорлигини оширишга ҳаракат қилмоқдалар.

Куни кеча мактабда рус тили фани бўйича вилоят семинари бўлиб ўтди. Унда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиларидан Г.Жамолиддинова, К.Абдураҳимова, У.Маҳкамов, Н.Нормирзаеваларнинг ўтган очиқ дарслари семинар иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди. Айниқса, З.Маҳкамова ва Ҳ.Муродуллаеваларнинг тўгарак машғулоти бўйича тадбирлари барчада катта таассурот қолдирди.

Мавжуда ЗИЯМОВА,

26-мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари.