БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз иродаси, руҳияти, ижтимоий онги ва маданиятини ўзида акс эттирган Асосий Қомусимиздир. Халқимиз кўп асрлик тарихи давомида ўз миллий конституциявий мактабини яратган. Бу борада Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асарини эслаш ўринли. Асосий Қонунимиз муқаддимасида ҳам Ўзбекистон халқи ўз Конституциясини қабул қилишда ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий-ҳуқуқий тажрибасига таяниши, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаши, демократик ҳамда ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиши алоҳида таъкидланган.
Яқинда туман прокуратураси ташаббуси билан Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида «Конституция – бахтимиз Қомуси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди раиси в.б. Т.Ражабов, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси О.Содиқов, туман прокуратураси терговчиси О.Жўраев, туман прокурорининг ёрдамчиси М.Мусабоевлар Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унда белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, ёшлар учун белгиланган кафолатлар, таълим олиш ҳуқуқи, инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳақ-ҳуқуқлари каби қадриятлар ҳақида маъруза қилдилар.
Тадбирда, шунингдек, Бош Қомусимизга киритилган ўзгартиришлар, уларнинг мазмун-моҳияти, мазкур ўзгаришларни давлат ва жамият тараққиётида тутган ўрни ҳақида батафсил фикр юритилди.
И.ОРТИҚОВ,
туман прокурори ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи.

