БОЛАЛАРНИ ШИКАСТЛАНИШДАН АСРАЙЛИК

Ҳозирги замон тараққий этган бир пайтда кўчаларимизда тезюрар автомобилларнинг кўпайганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундай ҳолат йўловчилар ҳаракатланишига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Айниқса, йўл ҳаракати қоидаларидан бехабар бўлган мактаб ёшидаги болаларнинг автоҳалокатлар туфайли шикастланиб туриши ачинарли ҳолдир.

Бола организми суяклар системаси ривожланаётган даврда мўрт бўлади. Механик таъсир остида тезгина лат ейиш, дарз кетиш ва синишлар учрайди. Тегишли тиббий муолажалардан кейин эса синган суяк битиб кетади. Бироқ, кейинги даврда бўғимлар ҳаракатининг чекланиб қолиши контрактураси (суяк кўмигининг йирингли яллиғланиши) ҳолати рўй бериб, натижада ногиронликка олиб келиши мумкин. Шикастланиш оқибатида қорин бўшлиғи, қораталоқ, буйраклар ёрилиб ёки узилиб кетиш ҳолатлари учрайди.

Келажагимиз бўлмиш болаларни турли шикастланишлардан, қолаверса, ногирон бўлиб қолишларидан сақлаш учун барчамиз эътиборлироқ бўлишимиз лозим.

Маҳаммаджон АҲМЕДОВ,

туман кўп тармоқли марказий поликлини-касининг олий тоифали травматолог, ортопед врачи.