Ватангадолар

Ислом дини эзгуликни қолдирган мерос,

Бағрикенглик азалдан биз ўзбекларга хос,

Ёвуз кимса ҳеч қаерда топмагай эъзоз.

Бир чимдим тупроққа зор юзи қаролар,

Иймони йўқ, инсофи йўқ ватангадолар.

Қанча-қанча биноларни қилдилар вайрон,

Неча миллат, элатларни этиб саргардон,

Бу қилмишда ким айбдор, ким балогардон?

Бир чимдим тупроққа зор юзи қаролар,

Иймони йўқ, инсофи йўқ ватангадолар.

Ваҳшийларча қишлоқларга келтириб офат,

Ҳамма ерда қон тўкдилар, ҳар ерда кулфат,

Икки дунё тополмагай улар саодат.

Бир чимдим тупроққа зор юзи қаролар,

Иймони йўқ, инсофи йўқ ватангадолар.

Киндик қоним тўкилган бу муқаддас ерлар,

Ўз юртини асрайди шер йигитлар, эрлар,

Ватанини сотганларни нима ҳам дерлар?

Бир чимдим тупроққа зор юзи қаролар,

Иймони йўқ, инсофи йўқ ватангадолар.

Озод юртда ҳар кун байрам, ҳар кун тантана,

Барча миллат қадрдони, бир жон, бир тана,

Бирдамлигин бузаман деб бўлманг хомтама,

Бир чимдим тупроққа зор юзи қаролар,

Иймони йўқ, инсофи йўқ ватангадолар.

Шокиржон БОЙХОНОВ.