Ватан

Ассалом, она ер, ассалом, тупроқ,

Мен сени чорлайман ҳаммадан кўпроқ.

Бизлар қучоғингда яйраб яшаймиз,

Ҳар ёғинг гулзору, ҳар тарафинг боғ.

Сен каби гуллаган ўлкалар кўпдир,

Аммо сенинг каби меҳрибон йўқдир.

Эркалаб болангдек авайлайсан сен,

Фарзандинг эрка қиз Марҳабоман мен.

Тупроғинг кўзимга тўтиё бўлсин,

Юртимиз байроғи кўкларда турсин,

Ҳар инсон юраги Ватан деб урсин,

Навқирон ёшларинг суянчинг бўлсин.

Марҳабо АҲМАДЖОНОВА,

Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.