ИККИ ЧЕМПИОН, ЕТТИ СОВРИНДОР
Яқинда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда туманимиз вакиллари – 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 26-мактаб қошида фаолият кўрсатаётган белбоғли кураш тўгараги (мураббий Бахтиёр Турғунпўлатов) аъзолари муваффақиятли иштирок этдилар.
Мактаб тарбияланувчиларидан Акрамжон Маҳаматалиев (26-мактаб), Наврўз Муҳаммадалиев (1-мактаб) фахрли 1-ўрин ва олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпиони бўлдилар.
Шунингдек, Асадбек Маматалиев, Гулноза Нурмаматова (26-мактаб), Дурдона Мирзамаҳмудова (22-мактаб)лар 2-, Азимжон Йўлдошев (1-мактаб), Аббос Аҳмаджонов, Сардорбек Содиқжонов, Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов (26-мактаб)лар эса фахрли 3-ўринларни эгалладилар.

