МУНОСИБ ТАРЗДА

Туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) жамоаси туманимизда санитария эпидемиологик ҳолат яхшиланишида, аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишда фаоллик кўрсатмоқда. Шу билан бирга, туманимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти ва унинг равнақида аҳил жамоанинг фидойи меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ.

Яқинда «Тиббиёт ходимлари куни» муносабати билан «Мустақиллик боғи»да бўлиб ўтган шодиёнада жамоанинг эришаётган ютуқлари фахр билан тилга олинди. Тантанада иштирок этган туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, вилоят ДСЭНМ бош врачи Рустамжон Ҳамроқуловлар жамоага энг эзгу тилакларини изҳор қилишди, соҳа илғорларидан бир гуруҳига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғаларини топширишди.

Тадбирда туман ДСЭНМ бош врачи Абдимуталли Нишонов, касаба уюшма қўмитаси раиси Акбарали Абдуллаевлар ҳам дил истакларини айтиб, ишда намуна кўрсатганлардан бир гуруҳига фахрий ёрлиқ, совғалар тақдим қилишди.

Дилрабо куй-қўшиқлар рақсларга уланиб, жамоа байрамни муносиб тарзда нишонлади.