ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Ўзлаштириш ёки растарата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси шундан иборатки, растарата ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирланадиган мулк айбдорнинг тасарруфида бўлади. У эса ушбу ҳолатдан фойдаланган ҳолда, мулкни ўз фойдасига ёки ўзгалар фойдасига ғаразли ниятда ўтказади, жиноят объекти айбдор томонидан эгалланган ёки унинг тасарруфида бўлган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ҳисобланади.
27 ноябрь куни Беруний маҳалла фуқаролар йиғинида «Ўзлаштириш ёки растарата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жинояти, унинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитлари» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича туман судининг девонхона мудири Р.Зокиржонов, судья ёрдамчиси Ф.Шариповлар мавзу юзасидан маъруза қилиб, кенг тушунча бердилар.
Аброр САБАРАЛИЕВ.

