ТААССУРОТЛАР КАТТА
Ватан келажаги, юрт равнақи ёшлар қўлида экан, бизнинг мақсадимиз ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялаб, вояга етказишдир. Бу борада китобнинг ўрни беқиёс. Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида масканимиз кутубхоначиси Д.Дадабоева, 4-«А» синф раҳбари М.Акрамовалар ташкилотчилигида «Юрт келажаги бизнинг қўлимизда» деб номланган тадбир ўтказилди. Унда ўқувчилардан Р.Адашалиева, М.Неъматуллаев, М.Неъматуллаева, М.Баҳодироваларнинг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.
Замира УСМОНОВА,
37-мактаб ўқитувчиси.

