ТЕХНИКАЛАР СОЗ БЎЛСИН

Уйчи машина-трактор паркида қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва созлаш ишларини ташкил этиш бўйича туман кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

-Баҳорги экиш мавсумига 147 та чопиқ трактори, 143 та культиватор, 74 та чигит экиш сеялкаси, 444 та тишли бороналар, 32 та ер текислагич, 68 тадан чизель ва пушта олиш, 35 та ўғит пуркагич ва шу турдаги бошқа қишлоқ хўжалик техникалари тайёрлаб қўйилди, -дейди туман «Давлат техника назорати» инспекциясининг инспектори Мухторжон Қамбаров. -Умуман олганда, барча техникаларнинг 95 фоизга созлиги таъминланди. Мавсум олдидан ҳар бир фурсат ғанимат: вақтни бой бериш даромадни бой беришдир. Шундай экан, масъулиятни ҳис қилган ҳолда иш ташкил этяпмиз.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Равшанбек Қурбонов, туман ҳокими Абдуғани Турдиевлар қатнашдилар. 2018 йил мўл ҳосили учун барча техникаларнинг мавсумга тайёргарлигини кўздан кечириб, ҳар бир механизаторга 300 минг сўмдан пул ҳамда эсдалик совғаларини топширишди.

Аброр САБАРАЛИЕВ.