ҚАДРДОНЛАР УЧРАШУВИ
40-мактабни 1974 йилда тамом-лаган собиқ синфдошларнинг аксарияти бугун қутлуғ олтмиш ёшни қаршилади. Уларнинг дийдорлашув кечаси ҳаяжонли ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.
Дастлаб бугунги саодатли кунларга етиб келолмаган Носиржон Парпиев, Ҳабибулло Усмонов, Зокиржон Аҳмедов, Фазлиддин Худойберганов, Раънохон Ёқуббоевалар хотирланди.
-Ҳаётимизнинг ўтган даврига назар ташлар эканмиз, ўзимиздан яхши ном қолдириб, касбимиз туфайли элда эъзоз топганимиздан беҳад мамнунмиз, -дейди «Сержило» хусусий корхонаси раҳбари Абдураҳмон Мамажонов. -Собиқ синфдошларимиздан Жамилахон Баннаева ўқитувчи, Ҳабиба Дадажонова бухгалтер, Аҳмаджон Дадабоев шифокор, Абдулазиз Асқаров механик, Тўлқинжон Жўраев қурувчи бўлиб етишишди. Кўп йил самарали ишлаб, улар бугун кексалик гаштини суришяпти.
Дийдорлашув тадбирида Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев қатнашиб, эзгу тилаклар билдирди. Самимий тилаклар куй-қўшиқ ва рақсларга уланди.

