«ВАТАНПАРВАР»ЧИЛАР АЙЁМИ

Туман ўқув спорт техника клуби(ЎСТК)да Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ташкил топганига 26 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбири бўлди.

Байрам олдидан Уйчи саноат, транспорт  ва алоқа касб-ҳунар коллежида спортнинг техник ва амалий турларидан ёзги биатлон спорти бўйича туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақа якунига кўра, ғолиб ва совриндорларга туман ЎСТКнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Умумжамоа ҳисобида 22-мактаб жамоаси ғолиб деб топилди. 2, 3-ўринлар 1-мактаб ҳамда Ғайрат педагогика коллежи жамоаларига насиб этди.

Туман ЎСТКда бўлиб ўтган тадбирда  фахрийлар, барча ишчи-ходимлар, спортчилар вакиллари қатнашдилар. Йиғилганларни байрам билан Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев, туман Кенгаши депутати Муҳаммадали Қамбаров,  туман ЎСТК бошлиғи Исмоил Мавлоновлар табриклашди ҳамда эсдалик совғаларини топширишди.