ИЛЛАТ ИЛДИЗИ ҚАЕРДА?

XX асрнинг 80-90-йилларига келиб уюшган трансмиллий жиноят сифатида одам савдоси дунё миқёсида долзарб муаммолардан бирига айланди. Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда.

Одам савдоси уюшган трансмиллий жиноий фаолият турига айланди. Уни содир этиш оқибатида жисмоний шахслар товарга айланадилар, яъни одамлар сотиб олиш ёки сотиб юбориш, ҳадя қилиш, топшириш учун объект бўлишлари мумкин. Бошқача қилиб айтганда, улар жонсиз буюмларга тенглаштириладилар.

Ҳар йили ўртача 2 миллионга яқин аёл ўз мамлакати чегараларидан олиб ўтилиб, қулликка сотилади. Биргина Россиядан ҳар йили 50 мингдан ортиқ ёш аёл хорижга олиб чиқилади. Одам савдоси қурбонига айланганлар-нинг 80 фоизи хотин-қизлар, 50 фоизга яқинини балоғатга етмаган болалар ташкил этади.

Хавфсизлигимизга таҳдид солаётган терроризм, одам савдоси ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши муросасиз курашишимиз, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида  иллатнинг хавфли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишла-рини олиб бориш, фуқароларни мавжуд ҳолатдан огоҳ этиш муҳим.

Ушбу жирканч иллатга қарши курашиш учун туманимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ИИБ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда марказимиз ходимлари билан биргаликда тарғибот тадбирларига асосий эътиборни қаратяпмиз.

Баҳромжон НИЗОМИДДИНОВ,

туман бандликка кўмаклашиш маркази инспектори.