КОМПЕТЕНЦИЯ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНАДИ?

Яқинда 33-мактабда «Ўқувчиларда фанга оид компетенция элементларини ривожлантириш усуллари» мавзусида туман семинари ташкил этилди. Унда тумандаги барча мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари қатнашди.

Семинар ишида дастлаб Шоҳиста Хайриеванинг 1-«Б» синфда математика, Муқаддас Тожибоеванинг 2-«Б» синфда одобнома, Замира Қодированинг 2-«В» синфда атрофимиздаги олам, Ёқутхон Раҳматиллаеванинг 1-«В» синфда инглиз тили, Насибахон Дадамирзаеванинг 4-«А» синфда ўқиш фанларидан ташкил этган очиқ дарслари кузатилди.

Сўнгра бўлиб ўтган умумий йиғилишда кузатилган дарслар туман халқ таълими бўлими услубчиси Сайёрахон Ғоипова раҳбарлигида таҳлил қилинди.

Якунда 3-«А» синф (раҳбари Зебо Абдуғаниева) ўқувчилари томонидан Конституциямизнинг 25 йиллигига атаб тайёрланган концерт дастури ҳавола этилди.

Мактаб директори Акмалжон Исмоилов ўқув семинарида кўтарилган мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Абдулҳаким НИШОНОВ.