ЭНГ ЯХШИ ОБУНАЧИЛАРГА СОВҒАЛАР

Туман ҳокимлигида «Уйчинома» газетасига 2018 йил обуна тўплашда фаол қатнашаётган меҳнат жамоалари ва  энг яхши обуна ташкилотчилари эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди. Йиллик обуна ташкил этишда туман ободонлаштириш бошқармаси, туман халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси, Уйчи қишлоқ хўжалик, маиший хизмат, иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш, саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежлари, туман ДСЭНМ, туман давлат ветеринария бўлими, 11-мактаб, 27-МТМ жамоалари намуна бўлишгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Туманда маънавият ва маърифатнинг юксалишига ҳисса қўшаётган бу жамоаларнинг раҳбарлари ва обуна ташкилотчиларига совғаларни туман ҳокими, туман маънавият ва маърифат кенгаши раиси Абдуғани Турдиев топширди.