ОБОДОНЧИЛИГИМИЗ ЖОНКУЯРЛАРИ

«Мустақиллик боғи»да туман ободонлаштириш бошқармаси жамоасининг Янги йил шодиёнаси бўлиб ўтди. Унда туманимиз ободончилиги ва кўркамлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётган жамоа ишчи-ходимларига эҳтиром кўрсатилди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Сатторов, туман ҳокимининг ўринбосари Аҳмаджон Раҳматов, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар эзгу тилаклар билдириб, бир гуруҳ соҳа фидойиларига туман ҳокимлигининг «Ташаккурнома»сини топширдилар.

Шодиёнада туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Султонмаҳмуд Акралов, бригада бошлиқларидан Ибодатхон Раҳмонова, қабристон назоратчиларидан Дилдора Турсунова, бўлим бошлиқларидан Абдураҳим Валиевлар кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

Дилрабо куй-қўшиқлар рақсларга уланиб, жамоа байрамни зўр шоду хуррамликда нишонлади.