Оппоқ қор

(ҳазил)

Неча кундир кўкка қарайман,

Қор ёғса деб бўлиб умидвор.

Қувончимни яширолмайман,

Ёғаётир бугун оппоқ қор.

 

Қачон тинар қорнинг ёғиши,

Билолмайман, қор мисли ёғду.

Ўлкамизнинг ёқимли қиши,

Чекинади қордан қоронғу.

 

Майли, ёғсин, турайин қорда,

Совуғига чидайин минг бор.

Чўмилайин қишда анҳорда,

Ёғаверсин устимга такрор…

 

Муз – кўзгуни олиб қўлимга,

Қарадиму хаёлга толдим.

Қорни яхши кўрганим учун

Қорбобога айланиб қолдим.

Абдумалик ЮСУПОВ.