ПЕНСИЯ ГУВОҲНОМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Нафақага чиққан фахрийларга пенсия гувоҳномаларини тантанали тарзда топшириш туманимизда ҳам анъана тусига кирди.

Янги йил байрами арафасида пенсияга чиққан бир гуруҳ фахрийларга эҳтиром кўрсатилди. Туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган маросимда туманимиз ҳокими Абдуғани Турдиев, Республика «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар энг эзгу тилакларини билдириб, фахрийларга туман ҳокимлигининг «Ташаккурнома»си, пенсия гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.

-Пенсия гувоҳномасини қўлга олган фахрийларнинг юзига боқиб, бундай эъзоз ва эътибордан чексиз мамнун бўлишаётганини сезиш қийин эмас, -дейди бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Маъсумхон Холмирзаев. -Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази хонандаларининг бадиий чиқишлари эса улар кайфиятини янада оширди.