САРҲИСОБ ВА ЯНГИ РЕЖАЛАР
Туман марказидаги «Танҳо» тантаналар мажмуасида қишлоқ хўжалиги ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Унда туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётган, уч йил давомида 40 центнердан юқори пахта ҳосили олишга муваффақ бўлган «Ал Машхад саховати файз», «Барногул зиё файз», «Буюк Сардор Мирзо», «Замин», «Илҳомжон Бозорбоев», «Машад соҳибкори», «Охунбобоев омад», «Соҳиби зиё нур саховати», «Тола», «Усмонжон домла» фермер хўжаликлари алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, «Луқмонхўжа Болтихон», «Зарнигор Гулистон», «Ёрқўрғон ободончи», «Иброҳим Дилшод ҳамкор» фермер хўжаликлари ердан самарали фойдалангани ва юқори унумдорликка эришгани, «Ғолиб» фермер хўжалиги раҳбари Икромжон Атавалиев қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фидойи меҳнатлари учун вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг «Ташаккурнома»лари билан тақдирландилар.
Тадбирда туман ҳокими Абдуғани Турдиев, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Исроил Ҳошимов барчани байрам билан қутлашди.
Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази хонандаларининг қўшиқлари рақсларга уланди. Шу куни 2017 йил сарҳисоб қилиниб, янги йил режалари белгилаб олинди.

