ҚИСҚА САТРЛАРДА

Жорий йилдан бошлаб юртимиздан «Ҳаж» зиёратига йўл олаётган фуқаро олдин «Ҳаж»га бормаган бўлиши лозимлиги белгиланди (олдинги талаб сўнгги 5 йил мобайнида «Ҳаж»га бормаган бўлиши керак эди). «Умра»га бормоқчи бўлганлар эса сўнгги икки йил мобайнида «Умра»га ёки сўнгги 5 йил ичида «Ҳаж»га бормаган бўлиши керак. Бу ўзгартиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги қарори билан тасдиқланди.

***

1 январдан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган, фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчининг расмий дилер-ларидан харид қилинган кундан бошлаб бир йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситалари бўйича тегишли шартномаларни тасдиқлаганлик учун божни ҳар бир от кучи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида ундириш бўйича талаб бекор қилинди.

***

Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ошпазлари жорий йилнинг 14 январь куни 9 тонналик ош пиширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Мазкур мегапаловни деновлик 46 нафар ошпаз тайёрлайди. Ўзига хос ушбу рекордни рўйхатга олиш учун «Guinness World Records» мутахассислари ҳам чақиртирилиши режалаштириляпти. Мазкур ташаббус амалга ошса, ўтган йилнинг 8 сентябрида Тошкентда ўрнатилган рекорд янгиланади.